Nestle норозиликлар туфайли Redskins ва Chicos брендлари номини ўзгартирмоқда
Аввалроқ Dreyer, PepsiCo ва Mars компаниялари ҳам ўз маҳсулотлари логотипини ўзгартиришини эълон қилганди.
Nestle компаниясининг Австралиядаги шўъба корхонаси бўлган Allen’s ўз ишлаб чиқарадиган конфетлар номини ўзгартирадиган бўлди.
Allen’s компанияси шу тарзда «дўстлар, қўшнилар ва ҳамкасбларнинг табақаланиши»га чек қўймоқчи эканлигини билдирди.
«Бу номларда Nestle компаниясининг ҳурматга асосланган қадриятларига зид маънолар акс этган», — дейилади Allen’s компаниясининг расмий баёнотида.
Ушбу қарор Black Lives Matter норозилик намойишлари ортидан қабул қилинди.
«Redskins» — жаргон атама бўлиб, Американинг туб аҳолисини камситувчи сўз ҳисобланади, «Chico» сўзи эса «йигитча» маъносини билдириб, лотин америкаликларга нисбатан ҳақоратлидир.
Аввалроқ Dreyer компанияси Аляска, Чукотка, Гренландия ва Канада шимолида яшовчи эскимослар таҳқирланмаслиги учун Eskimo Pie десерти номини ўзгартиришга қарор қилганди.
Бундан ташқари, PepsiCo ва Mars компаниялари ҳам ўзларининг Aunt Jemima ва Uncle Ben's маҳсулотлари логотипини ўзгартиришини эълон қилди.
Мавзуга оид
16:41 / 31.08.2024
Роллс ва Ройснинг номи берилган бренд – қўлда йиғиладиган қимматбаҳо автомобил тарихи
09:00 / 17.08.2024
Жаҳон брендлари билан ҳамкорлик қилган ишлаб чиқарувчилар 1 миллион доллар миқдорида грант олади
08:18 / 24.07.2024
Ўзбекистон учун янги миллий туризм бренди яратилади
18:00 / 20.05.2024