Трамп гипертовушли қурол ишлаб чиқиш учун ҳарбий давр қонунидан фойдаланди
АҚШ президенти Дональд Трамп гипертовушли қурол яратиш бўйича дастурларни тезкорлик билан амалга ошириш учун ҳарбий давр қонунига мувофиқ ҳаракат қилган. 1950 йилда Корея урушидан кейин қабул қилинган мудофаа саноати ҳақидаги ушбу қонун уруш ёки фавқулодда вазият ҳолатларида қўлланади.
Трампнинг таъкидлашича, ушбу қонун бундай технологияларни ривожлантириш олдига қўйилган вазифаларни ҳал қилиш учун энг иқтисодий самарали усул ҳисобланади. Жумладан, Пентагон гипертовушли қурол ишлаб чиқаришда АҚШнинг Россия ва Хитойдан ортда қолаётганини бир неча марта тан олган.
Аввалроқ Трамп АҚШ ҳозирда мавжуд ракеталардан 17 марта тезроқ бўлган гипертовушли ракета ишлаб чиқаётганини маълум қилганди. Унинг айтишича, ракета 1,6 минг км узоқликдаги нишонни 35,5 см гача аниқликда мўлжалга олади. Янада аввалроқ у бундай қуролни “супер-пупер ракета” деб атаганди ҳамда АҚШ “мисли кўрилмаган даражадаги” техникани “рақиблар” сабабли ишлаб чиқишга мажбур бўлаётганини айтган.
Мавзуга оид
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024