Глазго марказидаги меҳмонхонага ҳужум уюштирилди, ҳалок бўлганлар бор
Шотландиянинг Глазго шаҳридаги меҳмонхонага уюштирилган қуролли ҳужум давомида уч киши ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда.
26 июнь куни Глазго шаҳридаги Park Inn меҳмонхонасига пичоқ билан қуролланган номаълум шахс ҳужум қилди. Натижада камида уч киши ҳалок бўлгани, воқеа жойига етиб келган полиция ҳужум қилган шахсни отиб ўлдиргани ҳақида хабар берилмоқда.
Айни пайтда меҳмонхона олдида қуролланган полиция ходимлари навбатчилик қилмоқда. Полициянинг расмий баёнотида вазият назорат остида экани ва одамларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаётгани таъкидланяпти.
Можарони меҳмонхона рўпарасидаги офисдан кузатган Крейг Милрой сўзларига кўра, тез ёрдам 4 кишини олиб кетган.
«Ерда ётган ва пойабзалсиз бўлган қоратанли инсонни кўрдим. Уни ёнбошлаган ҳолатда ушлаб туришди. Унинг жароҳати пичоқданми ёки милтиқданми ёки бошқа нарсаданми, билолмадим», – дейди гувоҳ.
Милройнинг сўзларига кўра, бу инсон тез ёрдам билан олиб кетилган ва ҳужумда жабрланганлардан биридир.
«Сўнгра биз тез ёрдам машиналари келаётганини, меҳмонхонага эса қуролланган полициячилар югуриб бораётганини кўрдик. Биз ташқарида турган эдик, аммо полиция ва шифокорлар ичкарига киришимизни ва эшикни қулфлаб олишимиз кераклигини айтишди», – дея қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
17:56 / 25.11.2021
«Экологияга энг кўп заҳар чиқараётганлар унинг юкини ёш давлатларга ташламоқда» — Ўзбекистоннинг Глазго саммитидаги иштирокига изоҳ берилди
15:25 / 12.11.2021
Электрда ишлайдиган самолётлар ва чиқинди даражаси ноль бўлган кемалар. БМТ конференциясида нималар муҳокама қилинди?
12:37 / 07.11.2021
Иқлим конференциясида «энергетика куни»: кўмир ёмон, бироқ ҳамма ҳам бу фикрга қўшилмайди
20:50 / 02.11.2021