Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон ҳукумати 3,9 мингга яқин толибни озодликка чиқарди
"Толибон" ҳаракатининг Қатардаги сиёсий офиси вакили Суҳайл Шаҳиннинг маълум қилишича, толиблар Афғонистон хавфсизлик кучларининг 34 вакилини озод қилган.
Афғонистон ҳукумати "Толибон" ҳаракатининг 3,9 мингга яқин аъзосини озодликка чиқарди. Бу ҳақда мамлакат президенти вакили Содиқ Содиқийга асосланиб Tolo News телеканали хабар берди.
Вакилнинг сўзларига кўра, ҳукумат 3895 нафар толибни озодликка чиқарган.
Орадан бир оз вақт ўтгач, "Толибон" ҳаракатининг Қатардаги сиёсий офиси вакили Суҳайл Шаҳин Twitter аккаунтида толиблар Афғонистон хавфсизлик кучларининг яна 34 вакилини озод қилганини ёзди.
Аввалроқ Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жовид Файсал ҳукумат "Толибон"нинг ҳибсдаги уч мингга яқин аъзосини озод қилганини айтганди. Толиблар ўз навбатида, Афғонистон ҳукуматидан беш минг маҳбусни озодликка чиқаришни талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025