Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудиялик ҳарбийлар чегарани бузган Эрон катерларига огоҳлантирувчи ўқ узди
Саудиялик чегарачилар подшоҳлик сув ҳудудини бузган Эрон катерларига огоҳлантирувчи ўқ узди. Воқеа 25 июнда юз берган.
Al Arabiya телеканалининг хабар беришича, Саудия Арабистони чегара хизмати баёнотида саудиялик чегарачилар ўз сув ҳудудида Эрон байроқлари остида ҳаракатланган учта катерни қайд қилгани маълум қилинган.
Шундан кейин улар катерларга тўхташ талаби билан бир нечта сигнал жўнатган. Бироқ катерлар ушбу талабни бажаришдан бош тортгач, саудиялик ҳарбийлар уларга қарата огоҳлантирувчи ўқ узган. Эрон катерлари шундан кейингина подшоҳлик ҳудудини тарк этган.
2019 йил октябрида Эроннинг Қизил денгизда ҳаракатланган нефть танкерига иккита ракета зарбаси берилган. Воқеа Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридан 96 км узоқликда юз берган. Натижада танкернинг иккита нефть сақланадиган бўлмасига шикаст етган. Бу нефтнинг денгизга оқишига олиб келган. Танкер экипажидан ҳеч кимга зарар етмаган.
Ўшанда ISNA ахборот агентлиги ушбу воқеа теракт бўлиши мумкинлигини маълум қилган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025