Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадаги энг қиммат квартира нархи маълум қилинди
Москва шаҳридаги энг қиммат квартира нархи маълум қилинди. “Метриум” компанияси маълумотларига кўра, бу квартира 2,7 млрд рублга (жорий курс бўйича 38,5 млн доллар) баҳоланмоқда.
Таъкидланишича, квартира Якиманка туманидаги “Царев сад” апартаментлар мажмуасида жойлашган бўлиб, нархи бошқа қиммат квартираларнинг ўртача нархидан деярли 20 марта қимматроқни ташкил қилади.
Россия пойтахтида қимматлиги бўйича 2-ўринни “Москва-Сити”даги “Федерация. Восток” биносидаги апартамент эгаллаган. У 2,5 млрд рублга сотувга қўйилган.
Энг қиммат квартиралар учлигини Москва марказидаги Carré Blanc мажмуасидаги квартира якунлаб, у 2,1 млрд рублга баҳоланган.
Хабарда маълум қилинишича, Carré Blanc’даги квартиранинг бир квадрат метри нархи 3,84 млн рублни ташкил қилиб, бундай пулга ўртача квартира харид қилиш мумкин.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
14:35 / 08.05.2025