Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳрида бош режа лойиҳасига мувофиқ 14та ажратма йўллар қурилади
Самарқанд шаҳрининг 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаси ишлаб чиқилиб, уни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси ҳукуматга тақдим этилган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, шаҳар бош режасининг асосий кўрсаткичларида Самарқанд маҳаллий тизимини туристик, маъмурий-хўжалик, илмий, маданий ва саноат маркази жиҳатидан янада ривожлантириш кўзда тутилган.
Бош режа лойиҳасига мувофиқ 14 та ажратма йўллар, 6 та кўприклар қурилиши режалаштирилган. Хусусан, Гагарин кўчасининг давомини қуриб кенгайтириш ҳисобига, М39 йўлини Хўжа Аҳрори Вали кўчаси орқали М37 билан боғлаш, Навоий шоҳкўчаси давомини қуриш орқали уни Ал Хоразмий кўчаси билан боғлаш ва бошқа кўплаб янги йўл қуриш ишларини ўз ичига олган.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025