Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги қийноқ воқеаси бўйича суд очиқ тарзда ўтказилади — Олий суд
Андижондаги қийноқ воқеасига оид суд очиқ тарзда ўтказилади, судда жамоатчилик вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этиши мумкин бўлади.
Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида Андижондаги қийноқ иши билан боғлиқ суд жараёнлари қай тартибда ўтиши ҳақида маълумот бериб, суд жараёнини тўлиқ ва ошкора ёритишга барча шароит яратиб берилишини маълум қилди.
«Андижондаги қийноқ билан боғлиқ ишнинг тергов ҳаракатлари якунланиб, суд иш юритувига ўтказилгач, ишнинг очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида кўриб чиқилиши таъминланади», деди Олий суд вакили.
Унинг қайд этишича, воқеага боғлиқ суд очиқ тарзда ўтказилади. Ва судда жамоатчилик вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этиши мумкин бўлади. Суд жараёнини тўлиқ ва ошкора ёритишга барча шароит яратиб берилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 30 май куни Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам Андижон филиалига Андижон шаҳар, Салоҳият кўчасида яшовчи фуқаро А.А. тан жароҳатлари билан келиб тушган.
Аниқланишича, ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари иш юритувдаги ариза юзасидан фуқаро А.А.ни ИИБ маъмурий биносига олиб келиб, ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, ноқонуний равишда ушлаб турганликлари оқибатида унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабабчи бўлган.
Жабрланувчи А.А.га шифокорлар томонидан барча тиббий ёрдамлар кўрсатилган бўлишига қарамасдан у 11.06.2020 йилда вафот этган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни ўтказилган видеоселекторда Андижон ва Чироқчида ички ишлар органлари биносида тергов қилинган фуқаролар қийноқ оқибатида вафот этган ҳолатларга муносабат билдириб, ички ишлар органлари раҳбарларини бу ҳолатлар учун танқид қилганди.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025