Жаҳон | 08:37 / 07.07.2020
6917
1 дақиқада ўқилади

Индонезия соҳилларида кучли ер силкиниши рўй берди

Индонезия соҳилларида Рихтер шкаласи бўйича 6,6 баллик зилзила қайд этилди, деб хабар қилмоқда АҚШ Геология хизмати. 

Ер силкиниши Тошкент вақти билан 3-54 да рўй берган. Ер ости силкинишлари эпицентри Марказий Ява вилоятининг Батанг округидан 94,4 километр жанубда, 528,7 км чуқурликда жойлашган. 

Ҳозирча, вайроналар ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ. Цунами хавфи ҳам эълон қилинмаган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид