Жаҳон | 21:35 / 08.07.2020
23398
2 дақиқада ўқилади

13 июль мотам куни. Тўқаев қозоғистонликларга мурожаат қилди

Қозоғистон Республикаси президенти Қосим Жўмарт Тўқаев телевидение орқали Қозоғистон халқига мурожаат қилди. Мурожаат матни Оқўрда расмий сайтида эълон қилинди.

Ўз нутқида коронавирус билан боғлиқ ҳолат жиддий ва мураккаб ҳолда қолаётганини таъкидлаб ўтган.

«Коронавирус таҳдидига етарлича баҳо бермаслик мумкин эмас. Буни оддий грипп деб ўйлаш – хато. Бу анча айёр ва хавфли касаллик. Жаҳонда касалланганлар сони қарийб 12 миллионга етди, қурбонлар сони ортиб бормоқда», деган Тўқаев

Қозоғистон президенти пандемия бошиданоқ дадил ва қатъий чоралар кўрилгани кўплаб қурбонларнинг олдини олганини, бироқ карантин чораларига оммавий равишда эътиборсизлик қилиниши, ССВнинг тизимли хатолари, ҳокимларнинг сусткашлиги иккинчи тўлқинга сабаб бўлганини, шу туфайли давлат комиссияси томонидан бутун мамлакат бўйлаб икки ҳафталик карантин жорий қилиниши тўғрисида қарор қабул қилинганини таъкидлаган.

«Бу тўғри қарор. Айни пайтда вазият барқарорлашганининг илк белгилари пайдо бўлди. Лекин бўшашишга эрта. Келаётган ҳафталар пандемияга қарши курашда ҳал қилувчи бўлади», деган Тўқаев.

Мамлакат касалхоналарида коронавирусга чалинган беморлар учун ўринлар кўпайтирилмоқда. Уларнинг сони 70 фоизга оширилиб, 43 мингтага етказилади. Тестлар сони суткасига 40 мингтага оширилади.

Тўқаевнинг сўзларига кўра, дори препаратлари, ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратлари ва бошқа шошилинч чоралар учун 150 миллиард тенге йўналтирилади.

«Таассуфки, касаллик қозоғистонликларни ҳаётдан олиб кетмоқда. Расмий маълумотлар ортида юзлаб оилаларнинг кулфати турибди. Кимдир отаси, онаси, акаси, синглиси, ўғли, қизини йўқотган. Мен вафот этганларнинг яқинлари ва қариндошларига ўз таъзиямни изҳор этаман. Бу барчамизнинг умумий фожиамиз. 

Шу сабабли мен 13 июлни пандемия туфайли вафот этган қозоғистонликлар хотирасига мотам куни деб эълон қиламан», деган Тўқаев. 

Мавзуга оид