Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳудудгазтаъминот» онлайн тўловлардаги узилишлар учун истеъмолчилардан узр сўради
Акциядорлик жамияти Президентнинг ПФ-6010-сонли фармонига кўра, «Ўзтрансгаз» АЖдан «Ҳудудгазтаъминот» АЖга табиий газ учун тўловлар тизимини топшириш-қабул қилиш ишлари бўлиб ўтаётгани, шу сабабли истеъмолчилар томонидан онлайн тўловларни амалга оширишда узилишлар кузатилаётганини маълум қилган.
«Айни вақтда Жамият томонидан юзага келган ноқулайликларни бартараф этиш учун тезкор чоралар кўрилиб, тўлов компаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда.
Жумладан, 2020 йил 8 июлдан бошлаб, «Paynet» тўлов тизими орқали тўловлар амалга оширилиши мумкин бўлади. Қолган тўлов тизимлари орқали тўловларни амалга оширишни йўлга қўйиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Маълумотлар қўшимча тақдим этилади.
Ўз навбатида «Hududgazta’minot» АЖ тўловлар билан боғлиқ узилишлар сабабли, етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди», дейилади «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарда.
Мавзуга оид
16:13 / 14.03.2025
Тадбиркорларга электр ва газ учун тўловларни онлайн тўлашга рухсат берилди
09:20 / 29.01.2025
“Ҳудудгазтаъминот” раисига янги ўринбосар тайинланди
17:00 / 27.01.2025
Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи
16:50 / 21.12.2024