Жаҳон | 21:30 / 08.07.2020
5498
1 дақиқада ўқилади

Помпео АҚШни COVID-19га қарши курашда "жаҳон етакчиси" деб атади

Аввалроқ президент Дональд Трамп Штатларнинг COVID-19ни аниқлаш ва даволашдаги ютуқларига ишора қилиб, АҚШ пандемияга қарши курашда жаҳонда етакчи эканлигини айтганди.

Фото: Reuters

АҚШ коронавирус пандемиясига қарши курашда жаҳонда етакчи ҳисобланади, деган фикрда АҚШ давлат котиби Майк Помпео.

"Албатта, АҚШ жаҳон пандемиясига қарши курашда етакчи бўлиб қолмоқда. АҚШ нафақат глобал пандемия, балки жаҳон соғлиқни сақлаш инфратузилмаси ва институтлари борасида ҳам етакчи бўлган ва етакчи бўлиб қолади", - деди у.

Аввалроқ президент Дональд Трамп ҳам Штатларнинг COVID-19ни аниқлаш ва даволашдаги ютуқларига ишора қилиб, АҚШ пандемияга қарши курашда жаҳонда етакчи эканлигини айтганди.

АҚШ коронавирус юқтириш ва ўлим ҳолатлари сони бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотига кўра, АҚШда коронавирус юқтирганлар сони 3 миллиондан ошган, 132 мингга яқин киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид