Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада 13 июлдан деярли барча карантин чекловлари бекор қилинади
Шу билан бирга, жамоат транспорти, тиббиёт муассасалари, дўконлар ва жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбурийлиги сақланиб қолади.
Москвада 13 июлдан оммавий тадбирлар ўтказишга қўйилган тақиқдан бошқа барча чеклов чоралари бекор қилинади. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин ўзининг шахсий блогида маълум қилди.
Шу билан бирга, жамоат транспорти, тиббиёт муассасалари, дўконлар ва жамоат жойларида ниқоб тақиш талаби сақланиб қолади.
"2020 йил 13 июлдан фуқароларга кўчага чиққанда ниқоб, респиратор ёки нафас олиш органларини ҳимоя қилувчи бошқа воситалардан фойдаланиш тавсия этилади. Кўчада ниқоб тақиш мажбурийлиги бекор қилинади", - деб ёзди Собянин.
Охирги маълумотларга кўра, Москвада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 227363та ҳолат қайд этилган, вафот этганлар сони 4 мингдан ошган.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
14:35 / 08.05.2025