Мисрда чўкаётган болани қутқариш вақтида 10 киши ҳалок бўлди

Мисрнинг шимолидаги Искандария шаҳри яқинида Ўрта ер денгизида чўкаётган болани қутқаришга уриниш вақтида камида 10 киши ҳалок бўлди.
Маҳаллий портал Masrawy’нинг хабар беришича, воқеа Ал-Ажмидаги коронавирус пандемияси сабабли ёпилган “Палм-Бич” пляжида юз берган. Шу сабабли пляжда қутқарув хизмати фаолият юритмаётган бўлган.
Тонгда бир гуруҳ одамлар пляжга чўмилгани борган. Шунда улар орасидан бир бола денгизда чўка бошлаган. Уни қутқаришга бир неча киши ўзини отган, бироқ уларнинг барчаси чўкиб кетган.
Қутқарувчилар 8 кишининг жасадини аниқлашган. Қидирув ишлари давом этмоқда.
Таъкидланишича, “Палм-Бич” соҳили азалдан ёмон от чиқарган. Бу ерда бахтсиз ҳодисалар кўплаб юз бериши туфайли у халқ орасида “ўлим соҳили” деган ном олган. Аксарият ҳолатларда чўмилаётганлар мураккаб ва кучли сув ости оқимлари туфайли чўкиб кетадилар.
Мавзуга оид

13:07 / 05.04.2025
Ўзбекистон фуқаролари Россиянинг денгиз маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи заводига ишга олинади

14:53 / 31.03.2025
Миср Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтиради

18:08 / 27.03.2025
Мисрда ичида сайёҳлар бўлган батискаф чўкиб кетди. Олти киши ҳалок бўлди

01:57 / 20.03.2025