Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда сўнгги суткада рекорд сонда касалланганлар қайд қилинди
АҚШда бир суткада коронавирусга чалинишлар сони бўйича янги антирекорд қайд қилинди. Мамлакатда сўнгги суткада коронавирус 71389 кишида тасдиқланган.
Bloomberg ахборот агентлигининг хабар беришича, янги касалланиш ҳолатлари сони аввалги кунгига нисбатан 2,3 фоизга ортган.
Умуман олганда, охирги ҳафта давомида ўсиш ўртача 1,9 фоизни ташкил қилган. Шунингдек, мамлакатда коронавирусдан ўлим ҳолатлари сони 0,1 фоизга ортган.
Бруклин марказий шифохонасида ишловчи россиялик реаниматолог Евгений Пинелиснинг таъкидлашича, АҚШ тиббиёти коронавирус эпидемиясига тайёр бўлмаган. Унинг айтишича, АҚШдаги соғлиқни сақлаш тизими жиддий силсилаларга мослашмаган. Хусусан, аҳолининг кам таъминланган қатлами ҳукуматнинг эпидемияга қарши қаратилган чораларига жиддий муносабатда бўлмаган. Бундан ташқари, улар масофадан ишлаш имкониятига эга эмаслар ва шаҳардан-шаҳарга кўчиб юришга мажбурлар.
Охирги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3,35 млндан ошиб кетди, ундан вафот этганлар сони 137 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда. Шу билан бирга, 1,5 млнга яқин одам касалликдан соғайиб кетган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025