Light | 02:12 / 14.07.2020
32774
5 дақиқада ўқилади
Чиройли ҳуснихатга эга бўлиш сирлари
Омадга эришишнинг икки калити бор: пухта тайёргарлик ва кунлик машғулот.
- Чиройли ҳуснихат сизга нима учун кераклигини аниқлаштириб олинг. Ҳуснихатни яхшилашнинг турли сабаблари бўлиши мумкин. Биринчидан, бу сизни онгли равишда ҳаракат қилишга ва мотивациянгизни оширишга ундайди. Иккинчидан, ҳуснихатни яхшилашда нималарга эътибор бериш кераклигини ҳам кўрсатади. Балки сиз шунчаки тушунарлироқ ёзмоқчидирсиз. Ёки ёзувингизга ишонч, аниқлик, равонлик, самарадорлик бахш этмоқчидирсиз. Аниқ мақсадни олдингизга қўйиб олинг.
- Ҳуснихатингизни баҳолай олинг. Бир варақ қоғозга бир нечта гап ёзинг, 2-3 қатор ёзинг. Ҳарфларни ёзаётганда ортиқча зеб берманг. Одатда қандай ёзсангиз, шундай ёзинг. Тугатганингиздан сўнг ёзувингизни қуйидагича таҳлил асосида текширинг:
- ҳарфлар шакли. Балки улар жуда ингичка ва бурчаклидир? Ёки аксинча, думалоқ ва гажакдордир?
- эгилиши. Классик ҳуснихатда барча ҳарфлар ўнг томонга бироз эгилган бўлади;
- ҳарфлар узунлиги. Стандарт бўйича ҳарфлар узунлиги бир хил бўлиши керак, чунки белгиларни ўқиш имкони бўлиши лозим;
- ҳарф ёзилиши. Битта ҳарфни турли жойда турлича ёзган бўлишингиз мумкин. Классик мисол: кириллчада “т” ҳарфи босма ёки ёзма шакли (т) алмаштириб ёзилаверади;
- ҳарфлар ўртасидаги масофа. Оралиқ масофа бир хил бўлишига эришинг;
- ҳарфларнинг горизонтал жойлашуви. Ҳарфлар сакраб кетиши, қатордан тушиб ёки чиқиб кетмаслигига эътибор беринг;
- босим. Ёзаётганда ручка босимини бир хилда ушлаб туриш керак. Баъзи жойларда ручкани қаттиқ босиб юборамиз ёки аксинча. Бу хато, натижада сўзни ўқиш қийинлашади.
Сўзларни ёзиб бўлиб, қайсидир ҳарф истаганингиздек чиқмаса, ажралиб туриши учун ручкада алоҳида белгилаб олинг. Бу ушбу хатони такрорламаслигингизга ёрдам беради.
- Илҳом манбаини топинг. Гўзаллик нисбий тушунча. Сиз ўйлаган “чиройли” аслида ундай бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун стандарт чиройли ҳуснихат намуналарини қидириб кўринг, қоғозга чоп этиб кўзга кўринадиган жойга қўйиш лозим. Масалан, музлатгич эшиги ёки компьютер мониторига илиб қўйинг.
- Бармоқларни машқ қилдиринг. Билак ва бармоқлар ҳаракати учун тананинг моторика қисми жавобгар бўлади. Агар ёзувингиз хунук бўлса, демак сизда моторика билан боғлиқ муаммо бор. Буни ҳал қилишнинг битта йўли бор: қўлни машқ қилдириш. Энг оддий ва самарали усул – ҳавода ручка билан ёзиш. Катта ҳарфлар билан ёзинг, бунда нафақат бармоқ ва билак, балки бутун қўл ва елка қисми иштирок этади. Бу жуда муҳим: бундай тартибда ёзиш сизни камроқ чарчатади ва ҳуснихатингиз равон чиқишига ёрдам беради. Машқни мунтазам бажариб боринг. Масалан, бир кунда 3 маротаба 3-4 дақиқадан вақтингизни сарфланг.
- Ручка ва қаламни тўғри ушланг. Ручка ўнг қўл ўрта бармоғининг чап тарафида (чапақай бўлсангиз, чап қўлнинг ўрта бармоғи ўнг тарафида) бўлиши керак. Кўрсаткич бармоқ учи ручка ёки қаламни тутиб туради. Ручка ёки қаламни ушлаб турувчи 3 та бармоқ ораси жуда қисилиб кетмаслиги керак.
- Тасаввур қилинг: қоғозга эмас, сувга ёзяпсиз. Бунда енгил ҳаракат қиласиз ва олдингидан секинроқ ёзишга (лекин сифатли) ҳаракат қиласиз.
- Асосий чизиқдан чиқиб кетмасликка ҳаракат қилинг. Вертикал, диагонал чегаралардан чиқиб кетмасликни ўрганинг. Бу бўйича кўникмаларга эга бўлгач, матнга эътибор қаратиш зарур. Энг яхши усул – дудлинг билан шуғулланиш. Дудлинг – бекор қолганда қоғозга ручка билан чизиладиган сурат. Бу усул сизга қоғозда қандай қилиб ручкани ҳаракатлантиришни ўргатади.
- Ҳарфларни ёзишни ҳар куни машқ қилинг. Кўникмалар ва автоматик ҳаракатлар доимий такрорланмаса, 21 кун ичида йўқолиб кетиши мумкин. Машқ қилаётганда сўзларни каттароқ ҳарфлар билан ёзиш керак. Шунда турли хатоларни аниқлаб таҳлил қилиш осонлашади.