Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус жаҳон иқтисодиётига 8,3 триллион долларга тушди
Пандемия оқибатлари ва чекловлар жаҳон иқтисодиётига 8,3 трлн долларга тушди ва 147 млн кишини ишсиз қолдирди.
Сидней университети олимларининг маълум қилишича, авиаалоқа тўхтатилгани ва чегаралар ёпилгани сабабли сайёҳлик тармоғи энг кўп жабр кўрган. Бу айниқса Осиё, Европа ва Шимолий Америкада кучли сезилган.
Етказмалар занжири бузилиши жаҳон савдосига, энергетика ва молия секторига салбий таъсир кўрсатган. Шу билан бирга, экологияга таъсир сайёрамизнинг энг ифлосланган ҳудудларида камайган. Олимларнинг таъкидлашича, кўплаб давлатларда карантин чоралари давом этаётгани сабабли глобал йўқотишлар ортиши давом этмоқда. Карантиннинг жуда эрта юмшатилиши эса аянчли оқибатларга ва узоқ давом этувчи иқтисодий оқибатларга олиб келади.
Олимларнинг таъкидлашича, глобал иқтисодий инқироз жаҳон иқтисодиётининг ўзаро боғлиқлиги билан асосланган. Бутун дунёда 147 млндан кўпроқ киши ишдан бўшатиб юборилган, бу эса маошдан олинадиган даромаднинг 2,1 трлн долларга қисқаришига олиб келган. Дунё аҳолисининг истеъмол харажатлари эса 3,8 трлн долларга камайган.
Мавзуга оид

14:42 / 06.05.2025
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 20 фоизга ошди

16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади

21:50 / 30.04.2025
АҚШ иқтисодиёти 2022 йилдан бери биринчи марта қисқарди – ОАВ

10:21 / 22.04.2025