Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШнинг Ҳонконг бўйича қонунига жавобан санкция киритади
Хитой халқ республикаси АҚШда қабул қилинган “Ҳонконг мухторияти тўғрисида”ги қонунга кескин муносабатини билдирмоқда. Расмий Пекин Американинг айрим фуқаролари ва ташкилотларига нисбатан санкциялар киритишни режалаштирмоқда, дейилади ХХР ТИВ хабарида.
“АҚШ қонун лойиҳаси Ҳонконг миллий хавфсизлиги тўғрисидаги қонунни қасддан қоралайди, Хитойга нисбатан санкциялар киритиш таҳдидига эга, халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатларнинг асосий меъёрларини жиддий равишда бузади. Ҳонконг ишлари ва Хитойнинг ички ишларига қўпол равишда аралашиш ҳисобланади. Хитой ҳукумати буни кескин қоралайди ва қатъий равишда қарши чиқади”, - дейилади вазирлик баёнотида.
Таъкидланишича, “Хитой ўзининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарурий жавоб чораларини кўради ва бунга алоқадор бўлган Америка фуқаролари ва ташкилотларига нисбатан санкциялар қўллайди”.
“Агар АҚШ ўз қарорини маъқуллаб турса, Хитой албатта қатъий жавоб беради”, - дея қайд этади вазирлик.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025