Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилда тадбиркорларнинг норозиликлари сабабли ресторанлар ёпилмайдиган бўлди
Исроилда коронавирус тарқалиши сабабли ресторанларнинг ёпилиши тўғрисидаги қарор охирги дақиқаларда бекор қилинди.
Бош вазир Биньямин Нетаньяху коронавирус тарқалиши сабабли овқатланиш муассасалари ёпилиши тўғрисидаги қарорни охирги дақиқаларда бекор қилди. Ресторанлар эгалари бу қарорни «ноқонуний» деб ҳисоблаб, чекловларга бўйсунмасликларини айтишганидан сўнг қарор бекор қилинди, деб ёзади Times of Israel.
Пайшанба куни Исроилда рекорд даражада коронавируснинг янги ҳолатлари қайд этилди – қарийб 1800та. Шу сабабли Нетаньяху амалдорлар ва экспертлар иштирокида йиғилиш ўтказди. Йиғилиш натижаларига кўра карантин чекловлари тикланиши эълон қилинди. Хусусан, барча умумий овқатланиш муассасалари жума кунидан ёпилиши айтилди.
Қайд этилишича, бу қарорга Исроил ресторанлар ассоциацияси қарши чиққан.
«Биз кучга киришидан бир неча соат олдин эълон қилинган қарор билан бизнесимизни тўхтатмаймиз», — деб баёнот берган ассоциация.
Тель-Авив, Қуддус ва бошқа шаҳарлардаги ресторанлар эгалари ҳам фаолиятини тўхтатмаслигини маълум қилган. Қарорга қарши чиққанлар ҳукумат «ярим тунда» қарор қабул қилмаслигини, муассасалар ишчилари эса «қўғирчоқ эмас»лигини таъкидлаган.
Натижада ресторанларга келгуси ҳафтанинг сешанбасигача ишини давом эттиришга рухсат берилган.
Ўз навбатида, қарорнинг бекор қилингани ресторанларини ёпган тадбиркорларнинг норозиликларига сабаб бўлди. Улар муассасаларини ёпиш учун ходимларга жавоб бериб юборгани ва захирадаги маҳсулотлардан воз кечишганини айтишди.
«Ресторанлар ишлаши ҳақида ходимларимиз пул тўланмайдиган таътилга чиқарилганидан бир соат ўтиб маълум қилинди», — деб ёзган Рамла шаҳридаги ресторанлардан бирининг эгаси Twitter саҳифасида.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025