Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Lacetti ва DAF тўқнашди, ҳалок бўлганлар бор
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2020 йил 19 июль куни соат тахминан 06:30да Самарқанд шаҳри ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 43-км.да ҳайдовчи, 38 ёшли А.З. бошқарувида бўлган DAF ТЕ 95ХF русумли автомашинасини Бухоро йўналишидан Тошкент йўналиши томонга бошқариб кетаётган бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, шу вақтда йўлнинг қарама-қарши томондан ҳаракатланиб бораётган ҳайдовчи, 31 ёшли Ф.Х.нинг бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашина билан тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси А.З. билан йўловчиси, 24 ёшли Э.Р. оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида вафот этганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли ҳайдовчилар, транспорт воситасини ҳушёр ва сергак ҳолатда бошқаришингизни, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидаларига” қатъий риоя қилишингизни сўраймиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025