Ўзбекистон | 09:01 / 20.07.2020
3670
2 дақиқада ўқилади

Январь-июнь ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 100 трлн сўмга етди 

2020 йилнинг январь-июнь ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 100,6 трлн сўмга етди. Унинг номинал ҳажми 11,1 трлн сўмга ошди. Таққослама эквивалентда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 2,6 фоизни ташкил этди.

Давстатқўм хабарига кўра, 2020 йилнинг январь ойига нисбатан жорий йилнинг июнь ойида (дискрет ой) кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 4,0 трлн. сўмга ошди ва 20,3 трлн. сўмга етди. 

2020 йилнинг иккинчи дискрет чораги якунларига кўра, кўрсатилган хизматлар ҳажми 50,3 трлн. сўмни ташкил этиб, 2019 йилнинг иккинчи дискрет чорагига нисбатан (48,2 трлн. сўм) ҳажми 2,1 трлн. сўмга ошди. 

Кўрсатилган бозор хизматлари жами ҳажмининг ўсишидаги асосий омил, молиявий хизматлар 35,9 фоизга (кўрсатилган хизматлар жами ҳажмининг мутлақ ўсишига таъсири 4,1 фоиз пункт), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 15,1 фоизга (мутлақ ўсишига таъсири 0,5 фоиз пункт), таълим соҳасидаги хизматлар 11,5 (мутлақ ўсишига таъсири 0,2 фоиз пункт), савдо хизматлари 0,8 фоизга (мутлақ ўсишига таъсири 0,1 фоиз пункт) ўсиши ҳисобланади. 2020 йилнинг январь-июнь ойларида жами кўрсатилган хизматлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирма нархлардаги ўсиш суръати 2,6 фоизни ташкил этди. 

Кўрсатилган бозор хизматлари жами ҳажмининг нисбатан пастлигига асосий омил бўлиб транспорт хизматларининг 9,1 фоизга (уларнинг салбий таъсири 1,2 пунктга), яшаш ва овқатланиш хизматлари 17,1 фоизга (-0,2 пунктга), соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар 13,1 фоизга, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 9,5 фоизга, меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар 8,0 фоизга, ижара хизматлари 6,2 фоизга пасайиши 0,1 пунктга салбий таъсир кўрсатди. 

Мавзуга оид