Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп кунига бир неча марта коронавирусга тест топшираётгани маълум қилинди
Оқ уй матбуот котиби Дональд Трампнинг бир кунда неча марта тест топшираётганига аниқлик киритмаган.
АҚШ президенти Дональд Трамп кунига бир неча марта коронавирусга тест топширмоқда. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кейли Макинэни маълум қилди.
"Президент – Америкада энг кўп тест топшираётган инсон. У ҳаммадан кўп, кунига бир неча марта тест топширади", - деди у.
Ундан Трамп кунига айнан неча марта тест топширишига аниқлик киритишини сўрашди.
"У кўп тест топширади, кунига неча марта топширишини айтмайман, аммо кунига бир мартадан кўп", - деди Макинэни.
Охирги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус юқтирганлар сони 4 миллионга яқинлашган, 144,2 мингдан ортиқ киши касалликдан вафот этган.
Мавзуга оид
15:02 / 23.04.2021
Ҳиндистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича кетма-кет иккинчи кун рекорд қайд этилди
11:05 / 23.04.2021
Карантин: Андижон давлат университетида ўқиш жараёнлари онлайн тартибга ўтказилди
17:40 / 22.04.2021
Ҳиндистонда суткалик коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича жаҳон рекорди қайд этилди
18:32 / 21.04.2021