Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Россия билан авиақатновларни тиклашини маълум қилди
Ҳозирда Тожикистон ва Россия ўртасида фақат чартер рейслар амалга оширилмоқда.
Тожикистон Россия томонини мамлакат ҳукумати Россия билан авиақатновларни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилганидан хабардор қилди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ ахборот ва матбуот департаменти вакили маълум қилди.
"Биз Тожикистон ҳукуматининг РФ билан авиақатновларни тиклаш қарори ҳақида Россия томонини расман хабардор қилдик", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Россия томонининг жавоби кутилмоқда.
"Россия билан авиақатновлар тикланиши жараёни санитария меъёрлари ва эпидемияга қарши талабларга қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади", - деди у.
Ҳозирда Тожикистон ва Россия ўртасида фақат чартер рейслар амалга оширилмоқда.
Россия 1 августдан халқаро авиақатновларни тиклашини маълум қилган.
Мавзуга оид
17:37 / 17.05.2025
Тожикистонда Ҳажга ёзилганлар маблағларини ҳудудни ободонлаштириш учун сарфлади
17:55 / 14.05.2025
Тожикистонда ижтимоий тармоқларда «лайк» босганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025