Ўзбекистон | 13:57 / 27.07.2020
16209
2 дақиқада ўқилади

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатига янги раис сайланди

Бугун, 27 июль куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати таъсисчилари йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан янги раис сайланди. Бу ҳақда ҳаракат ахборот хизмат хабар тарқатди.

Фото: «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати

Унга кўра, парламент қуйи палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси Бобур Бекмуродов ҳаракат раиси бўлди.

Фото: «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати

Б.Бекмуродов 1985 йил 5 январда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган. У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент молия институтини тамомлаган. 2005—2006 йилларда АҚШнинг Ўзбекистондаги «Partnership for Academic development» («Академик ривожланиш бўйича ҳамкорлик») дастури тингловчиси, 2018 йилда «The John Smith Trust» (Буюк Британия) менежмент дастури тингловчиси бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, муқаддам ҳаракатга раислик қилган депутат Акмал Бурхонов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланган.

Мавзуга оид