Фан-техника | 17:00 / 28.07.2020
20696
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Galaxy смартфонлари 2020 йил биринчи чорагининг бестселлерларига айланди

Galaxy A51 – Strategy Analytics маълумот беришича, 2020 йил биринчи чорагининг бестселлерига айланди.

Strategy Analytics аналитик компаниясининг маълумотларига кўра, шу йилнинг биринчи чорагида Galaxy A51 Android смартфонларининг ичида энг бозори чаққон ҳисобланди.

Ушбу моделга 2020 йилнинг биринчи уч ойи давомида бутун дунёда сотилган барча смартфонларнинг 2,3%, яъни – 275 миллион дона смартфон тўғри келади. Strategy Analytics аналитик компаниясининг таъкидлашича, Galaxy A51 барча ҳудудларда, шу жумладан, Европа ва Осиёда жуда оммабоп экан.

Бундан ташқари, кўрсатилган давр бестселлерлари қаторига 1,7% савдо фоизи билан флагман Galaxy S20+ смартфони, ҳамда Galaxy A10S (1,6%) ва A20S (1,4%) смартфонлари кирди.

2020 йилнинг премиал янгилигига бўлган юқори талабни, аналитик компания мутахассислари қуйидагича тушунтирмоқдалар: бу йил мобил қурилма фойдаланувчилари “максимал унумдорликни таъминловчи янги Андроид-моделларини” афзал кўрмоқдалар. Шу билан бир вақтда, “кўпчилик истеъмолчилар учун нарх ва сифатнинг тўғри нисбатига эга”, яъни “етарлича яхши характеристика ва ҳамёнбоп нархларга эга қурилмалар керак”, деб айтилади Strategy Analytics ҳисоботларида.

Samsung Galaxy A51 бестселлерларини ҳамда ўрта нарх категориясига тегишли Galaxy A янгиланган модель сериясини ўтган йилнинг декабрь ойида тақдим этди. Қурилма бутун кун давомида фаол ишлаш учун кучли 4000 мАс аккумулятор, максимал равишда ҳақиқий расмларни олиш учун ақлли функцияларга эга тўртта камерали тизим (асосийси – 48 Мп) ва 6,5-дюймли Full HD экран билан жиҳозланган.

Facebook: fb.com/SamsungUzbekistan

Instagram: @samsunguzbekistan

Telegram: t.me/SamsungUzbekistan

Сайт: samsung.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид