Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда карантин чекловларини юмшатиш жараёни тўхтатилди
1 августдан спорт марказлари, боулинг-клублар, казино, косметология салонлари иш бошлаши лозим эди. Шунингдек, айрим театрлар спектакллар намойишини бошлашни режалаштирганди.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли карантин чекловларини юмшатиш жараёни тўхтатилганини эълон қилди.
"Миллий статистика бюросининг бугунги маълумотлари коронавирус тарқалиши май ойидан буён илк марта яна ўса бошлаганидан дарак бермоқда, бу маълумотларни инкор эта олмаймиз. Вирусни назорат остида ушлаб туриш учун тормозни босишимиз керак. Чекловларни юмшатиш режасини камида икки ҳафтага ортга сурамиз", - деди Жонсон.
Ҳукуматга маслаҳат берувчи илмий кенгаш фикрича, Англияда коронавирус тарқалиш коэффициенти кўрсаткичи кўтарилиши, касалланиш ҳолатлари ўсиши мумкин.
1 августдан спорт марказлари, боулинг-клублар, казино, косметология салонлари иш бошлаши лозим эди. Шунингдек, айрим театрлар спектакллар намойишини бошлашни режалаштирганди. Бундан ташқари, тўйларни 30 кишигача ўтказишга рухсат берилиши кўзда тутилганди. Буларнинг барчаси яна икки ҳафтага кечиктирилди.
Охирги суткада Буюк Британияда 846 кишида вирус аниқланган, бу бир ой ичидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Жами касалланганлар сони 302 мингдан ошган, вафот этганлар 46 мингга яқинлашмоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025