Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда америкалик талаба 9 йилга қамалди
Москва суди америкалик талабани милиция ходимларига ҳужум қилгани учун 9 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Москва шаҳар суди 30 июль пайшанба куни америкалик талаба Тревор Ридни ўтган ёзда Москвада ҳибсга олиш пайтида икки нафар милиция ходими ҳаётига таҳдид қилганликда айбдор деб топиб, тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилди.
Шимолий Техас университети талабаси ва собиқ денгиз пиёда аскари Тревор Рид Москвада икки аёл билан жанжаллашиб қолади. Воқеа жойига етиб борган милиция ходимлари уни тинчлантирмоқчи бўлишади, аммо 28 ёшли АҚШ фуқароси уларга бўйсунмайди ва кескин қаршилик кўрсатади. Рид қўлга олинаётган пайтда спиртли ичимлик таъсирида бўлгани сабаб воқеани эслай олмаганини айтди. Далилларни ўрганиб чиққач, у айбини тан олишдан бош тортган.
Прокурорлар 28 ёшли Тревор Ридни қўлга олганидан сўнг уни олиб кетишаётганда машина бошқараётган милиция ходимига ташланишда айблашди. Прокуратура маълумотларига кўра, ўшанда милиция ходими транспорт воситасининг хавфли манёврларини бажаришга мажбур бўлган. Бундан ташқари, Рид бошқа бир ходимни ҳам дўппослашда айбланган.
Риднинг адвокати суд мажлисида милиция ходимлари шубҳали тарзда биринчи берган кўрсатмаларини ўзгартирганини, шу сабабли америкалик талабани умуман ҳибсда ушлаб турмасликни ва зудлик билан озод қилиш лозимлигини билдирган. Аммо ишни кўриб чиққан судья адвокатнинг важларини инобатга олмаган.
АҚШ фуқароси бўлган Тревор Рид Россия пойтахтига ўтган йил май ойида рус тилини ўрганиш ва россиялик қиз дўсти билан учрашиш учун борган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025