Ўзбекистон | 00:35 / 03.08.2020
8212
2 дақиқада ўқилади

АҚШ президентлик сайлови қолдириладими? Оқ уйда жавоб беришди

Фото: The Hill

АҚШда 3 ноябрга белгиланган президентлик сайловлари ўз вақтида ўтказилади. Бу ҳақда Оқ уй аппарат раҳбари Марк Медоуз маълум қилди.

«Президент сайловни кечиктириш ҳақида ўйламаяпти. Агар овоз беришни почта орқали амалга оширсак, кечикиш ана шунда бўлади. Чунки тизим бунга тайёр эмас. Сайлов аниқ 3 ноябрь куни ўтади ва президент унда ғолиб бўлмоқчи», деб Оқ уй аппарат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда The Hill.

30 июль куни Дональд Трамп твиттердаги саҳифасида сайловни қолдириш ҳақида ёзганди. Президент сайловни қолдириш керак деб очиқ айтмаганди. У почта орқали овоз бериш ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтиб, «Балки сайловни одамлар хавфсиз овоз бера оладиган вақтгача қолдириш керакдир?», деб ёзганди.

Трампнинг сайловдаги асосий рақиби, демократлар вакили Жо Байден бир неча ой олдин коронавирус пандемияси фонида рейтинги тушиб кетаётган президент сайловни кечиктириш ҳақида гапиришини айтганди. Унинг фикрича, Трамп сайловда ютқазишдан қўрқмоқда.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид