Афғонистондаги турмага ҳужум вақтида қочган мингдан кўпроқ маҳбус ушланди
2 августда Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида жойлашган турмага ҳужум вақтида қочиб кетган маҳбуслардан мингдан кўпроғи ушланди. Охирги маълумотларга кўра, ҳужум вақтида ҳалок бўлганлар сони 29 нафарга етган.
Террорчи-худкуш турма яқинида портловчи моддалар билан тўлдирилган машинани портлатган. Шундан кейин турма ичига жангарилар бостириб кирган. Жангарилар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар 17 соат давом этган.
Жалолобод шаҳри жойлашган Нангорҳор вилояти губернатори вакили Оятуллоҳ Хўгёнийнинг маълум қилишича, айни вақтда жангарилар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги отишма якунланган. Барча террорчилар йўқ қилинган.
Турмага ҳужум вақтида у ерда сақлаган мингдан кўпроқ маҳбус қочиб кетган. Улардан 1025 нафари ушланган. Қочоқларнинг аниқ сони ҳали ўрнатилмаган. Полициянинг маълум қилишича, ҳужумда камида 8 террорчи иштирок этган. Уларнинг барчаси бартараф этилган, жумладан 5 нафари турма ичида ўлдирилган. Шунингдек, отишма вақтида 3 маҳбус ҳалок бўлган. Ҳужум вақтида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 29 нафарга етган.
“Ўлдирилганлар орасида фуқаролар, хавфсизлик хизмати ходимлари ва маҳбуслар бор. Шунингдек, 50 дан кўпроқ одам яраланган”, деб маълум қилган Хўгёний.
Ҳужумга учраган турмада “Толибон” ва ИШИД жангарилари сақланган.
Ҳужум учун жавобгарликни ИШИДга алоқадор гуруҳлардан бири ўз зиммасига олган. Таъкидланишича, ҳужум Жалолобод яқинида ИШИД қўмондонларидан бирининг йўқ қилиниши учун ўч олиш мақсадида амалга оширилган бўлиши мумкин.
Ҳужум Қурбон ҳайити нишонланиши вақтида содир этилган. Аввалроқ Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ҳайит муносабати билан 3 кунга ўт очишни тўхтатишга келишиб олганди.
Мавзуга оид
13:30 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва АҚШ афғон масаласи бўйича учрашув ўтказди
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024