Жамият | 16:02 / 05.08.2020
4094
2 дақиқада ўқилади

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди эзгу ишларни давом эттирмоқда

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди мамлакатдаги синовли кунларда аҳолининг муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ибратли ишлар олиб бормоқда. Шулардан бири сифатида Юнусобод туманидаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга қилинган хайрия ёрдамини кўрсатиш мумкин. 

4 август куни “Соғлом авлод учун” фонди Тиббий-ижтимоий марказ мутахассислари “Маҳалла” жамоат фонди билан ҳамкорликда Юнусобод туманининг Бодомзор ва Боғибўстон маҳаллаларида ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган кўп болали оилалар ва ногиронлиги бор шахсларга 8 турдаги дори-дармонлардан иборат хайрия ёрдамлари кўрсатилди. 

Жами хайрия ёрдами кўрсатилган аҳоли сони 118 нафар бўлиб, шулардан 83 нафарини аёллар (ораларида кекса ва туғиш ёшидаги аёллар ҳам бор), 9 нафарини болалар, 26 нафарини эркаклар ташкил этди. Бунлардан ташқари яна 13 нафар ногиронлиги бор кишиларга ҳам хайрия ёрдами кўрсатилди. 

Фонд бу йўналишдаги ишларни келгусида ҳам давом эттиришни режалаштирган.

Мавзуга оид