«Пандемия даврида хориждан 117 мингдан ортиқ фуқаро олиб келинди» - вазир
Сенатнинг 6-ялпи мажлисида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов пандемия даврида хорижий давлатлардан олиб келинган фуқаролар ҳақида маълумот берди.
«Пандемия даврида хорижий давлатлардан 117 минг нафардан ортиқ ўзбекистонликлар юртимизга олиб келинди. Шу билан бирга, ҳозирги кунда хорижий мамлакатларда Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган 103 минг нафардан ортиқ фуқароларимиз мавжуд.
Уларнинг асосий қисми Россия федерациясида 93 минг нафар, Туркияда 7 минг нафар ва кўп бошқа давлатларда ҳам фуқароларимиз ватанга қайтиш истагини билдиришган.
Шу билан бирга, хорижий давлатларда қийин аҳволда қолган 45 минг нафардан ортиқ фуқароларимизга ёрдам кўрсатилди», дея Абдулазиз Комиловнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Вазир элчихоналарга кўплаб мурожаатлар келаётгани, танқидий эътирозлар билдирилаётгани, коронавирус пандемияси сабабли юзага келаётган масалалар долзарб эканини таъкидлади.
Шу билан бирга, Сенат томонидан ўтказилган ўрганиш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида муҳокама қилиш жараёнида Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятида қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлиги аниқланди.
Алоҳида эътибор мамлакатимиз манфаатлари йўлида нуфузли халқаро ташкилотлар, хусусан БМТ билан ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ҳамда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларни халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш вазифаларига қаратилди.
Шунингдек, экспортни рағбатлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва туризмни ривожлантириш соҳаларида республика ҳудудларига амалий кўмак бериш, жойларда тадбиркорларнинг ташқи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдаги билим ва малакасини ошириш ҳамда меҳнат миграцияси муаммоларини ҳал қилишдаги фаолияти етарли самара бермаяпти.
Хусусан, хорижий давлатлар билан ҳудудлараро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш мақсадида вилоятлар мутасаддилари учун ўқув машғулоти ва тренинглар тизими шу кунгача йўлга қўйилмаган. Ҳудудлардан тушаётган маълум лойиҳалар ва инвестицион таклифлар жавобсиз қолмоқда.
Вазирликнинг чет эллардаги фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга тегишли кўмак ва сифатли консуллик ҳизматларини кўрсатишнинг амалдаги тартиби жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда. Ижтимой тармоқлардаги кўплаб хабарларни бунга мисол тариқасида кўрсатиш мумкин.
Ялпи мажлисда очиқ ва ҳар томонлама мунозара натижасида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо саноат палатаси ва бошқа мутасадди идораларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.
Мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.
Мавзуга оид
12:30 / 06.11.2024
АҚШда Трампнинг республикачилари Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:55 / 24.10.2024
“5 йилда 440 га яқин қонун муҳокама қилинди” - Сенат раиси
13:38 / 23.10.2024
Ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
13:04 / 23.10.2024