Жамият | 13:21 / 07.08.2020
4000
2 дақиқада ўқилади

«Тез ёрдам» чақириқлари сони 21 фоизга камайди - штаб аъзоси

Аҳоли орасида тана ҳарорати кўтарилиши туфайли «Тез ёрдам» чақириқлари сони 21 фоизга камайган. Бу ҳақда «COVID-19: вазият» кўрсатувининг навбатдаги сонида коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева маълумот берди.

Аҳоли орасида тана ҳарорати кўтарилиши туфайли «Тез ёрдам» чақириқлари сони 21 фоизга камайган. Бу ҳақда «Covid-19: вазият» кўрсатувининг навбатдаги сонида коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева маълумот берди.

«Аҳоли орасида тана ҳарорати кўтарилиши туфайли «Тез ёрдам» чақириқлари сони 21 фоизга камайган. Бу жуда яхши кўрсаткич. Бундай чақириқлар, асосан, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган ва Андижон вилоятларида камайгани маълум бўлди», деди штаб аъзоси.

Феруза Ҳамробоева ўзида коронавирус аломатлари сезилган беморлар 3 йўл билан: «Тез ёрдам» машинасида, оилавий поликлиниканинг мобиль гуруҳига бириктирилган транспортда ёки беморнинг ўзи бориши мумкинлигини ҳам маълум қилинди.

Шунингдек, штаб аъзоси айни пайтда коронавирус аломатлари мавжуд беморларни тест натижаларисиз тиббий муассасаларга жойлаштириш мумкин бўлишига қарамай айрим коронавирус шифохоналари беморларни тест натижаси бўлмагани учун қабул қилмаётгани ёки хусусий клиникада тест топширган бўлса, бемордан ўз муассасасида қайта тест топширишни талаб қилиш ҳолатлари ҳам учраётгани ҳақида маълумот берди.

Қўшимча қилинишича, шу ҳафтада 6та чартер рейс орқали 3 мингга яқин, чегарани кесиб ўтиш орқали 680дан ортиқ фуқаро мамлакатга кириб келган. Улар саралаш марказлари, карантин зоналари ёки ўз уйларида сақланмоқда.

Мавзуга оид