Жаҳон | 19:20 / 08.08.2020
13735
2 дақиқада ўқилади

Америкада коронавируснинг иккинчи тўлқинидан олдин бункерлар савдоси ошди

Бой америкаликлар коронавирус пандемияси иккинчи тўлқинини ер остида ўтказишмоқчи.

Фото: survivalcondo.com

Кўчмас мулк сотувчи тадбиркорларнинг хурсандчилиги чексиз. Чунки, ўтмишда «охирзамон назарияси»нинг камёб ихлосмандлари учун мўлжалланган ер ости бункерларининг савдоси ҳозирги кунда 4 баробар ошган. Энди бадавлат оилалар ер ости уйларини сотиб олиб, коронавирусдан яширинишга уринмоқда

Стандарт бункерда ҳаёт учун зарур бўлган ҳамма нарса бор – ер ости бассейнларидан тортиб, синф хоналаригача. Аммо ҳозирги вақтда ўз «томорқа»сига эга уйларнинг бозори чаққонлашган, чунки дўконга чиқишга ҳожат қолмайди. Шу туфайли, тайёр аквапоника лабораториясига эга ер ости уйлари кўпроқ сотилмоқда, у ўсимликларни тупроқсиз ўстириш имконини беради.

«Бункер - ҳовлидаги ертўлага ўхшамайди. Агар у ер устида жойлашганида 15 қаватли бино бўлар эди. Мисол учун бу Уичито шаҳридаги кўп қаватли бинолар ичида иккинчи ўринда туради», - деди Survival Condo Projects хўжайини Ларри Ҳолл. 

Мутахассис бункерларга бўлган талабнинг ошишини коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини олдидаги ваҳима билан боғламоқда. 

Энди ер ости уйларини сотувчи фирмалар мижозлар олдида шарт қўйишмоқда – чегирмалар бекор қилинди, пулни қисмларга бўлиб тўлаш йўқ, тўлов фақат нақд пулда, олдиндан банд қилиш йўқ – ким биринчи пулини тўласа, бункерга эгалик қилади.

«Бункер саноатига бўлган ишонч «осмонга кўтарилди». «Қиёмат куни»дан сақланиш ихлосмандлари ҳарбий кийимда юришади», деган стереотип йўқолди. Энди профессионал шифокорлар, ҳуқуқшунос ва миллиардер тадбиркорлар бункерлар билан қизиқмоқда»,- деди Ҳолл.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид