Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одилжон Иминов Сенат қўмитаси раиси бўлди
Одилжон Иминов Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раислигига сайланди.
Олий Мажлис Сенатининг видеоконференцалоқа тарзида олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда кўплаб долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Мажлиснинг расмий қисмига ўтишдан олдин Сенат қўмитаси таркибига ўзгартиш киритилгани ҳақида маълумот берилди.
Жумладан, яқинда Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Робахон Маҳмудова Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланган эди.
Мазкур қўмита раислигига шу пайтга қадар Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган сенатор Одилжон Иминов сайланди.
Одилжон Каримович профессор. Унинг Сенатдаги, хусусан, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари, аграр сув хўжалиги масалалари ва экология қўмиталаридаги фаолияти самарали бўлган.
О.Иминовнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси сифатидаги фаолияти ҳам сермаҳсул бўлишига ишонч билдирилди, дейилади Сенат ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
12:23 / 28.05.2025
Ҳайвонларни идентификация қилиш жараёнлари тартибга солинади
16:22 / 01.05.2025
Ерости сувларидан ҳисоблагичсиз фойдаланганда солиқ тўлови беш баробар оширилади
16:21 / 30.04.2025
Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди
13:00 / 30.04.2025