Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паст Дарғомда 44та муҳтож оилага бепул уй қуриб берилади
Туманнинг Гўзалкент массивида туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳар бири 2 сотихдан иборат 44та уч хонали уйлар қурилиши бошланди.
Паст Дарғом туман ҳокимлиги ахборот хизматининг Kun.uz`га маълум қилишича, бу уйлар боқувчисини йўқотганлар, моддий томондан қийналган ёлғиз аёллар ва меҳрибонлик уйидан катта ҳаётга қадам қўяётган етим болаларга бепул берилади.
Уйларнинг девори пахсадан кўтарилади. Мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида, қурилиш жараёнида 528 тонна цемент, 12 минг метр арматура ишлатилади. Том қисмини ёпиш учун 5 минг 60 метр куб профнастил зарур бўлади. Қурилиш маҳсулотларининг бир қисми сотиб олинади, қолган қисми бузилишга тушган давлатга қарашли бино-иншоотлардан саралаб олинади.

Ҳар бир уйга иситиш тизими, ичимлик суви ўрнатилган, тўлиқ жиҳозланган ҳолатда ўз эгаларига топширилиши белгиланган. Бу уйларни тиклаш ҳашар йўли билан амалга оширилади.
44 хонадон ўз эгаларига топширилгач, Паст Дарғомдаги:
- 10 нафар чин етим;
- 20 нафар ижтимоий аҳволи оғирлиги сабаб фарзандларини меҳрибонлик уйларига топширган аёл ва уларнинг 43 нафар фарзанди;
- 14 нафар боқувчисини йўқотган аёл ва уларнинг 21 нафар фарзанди уйли бўлади.



Мавзуга оид
13:29 / 22.12.2024
Самарқандда табиий газ ва электрдан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган ходимлар ушланди
09:54 / 12.12.2024
Самарқандда боғча ёниб кетди
23:03 / 08.11.2024
Самарқандда уйда тайёрланган консерва маҳсулотларидан еган бир оиланинг 4 аъзоси заҳарланди
20:07 / 15.05.2024