Наманганда карантин чекловлари юмшатилди
Наманган вилоятида 11 августдан бошлаб карантин чекловларини юмшатишга киришилди.
Наманган вилоятида коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоят комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда карантин талабларини босқичма-босқич юмшатишга қаратилган қарор қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатга кўра, жорий йил 11 август кунидан бошлаб Наманган шаҳар ва туманлар ҳудудида ҳамда шаҳар (туман)лараро йўналишларда жамоат транспортида (автобус, йўналишсиз такси) йўловчи ташиш фаолиятига рухсат берилади. Бунда йўловчиларни чекланган сонига қатъий амал қилиниши ва иш соати 22:00да якунланиши белгилаб қўйилади.
Ҳокимликлар ҳузуридаги карантин чекловларини юмшатиш ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига босқичма-босқич рухсат бериш бўйича тузилган махсус ишчи гуруҳлар хулосаси асосида қуйидаги фаолият турларига рухсат берилади:
- Барча турдаги ихтисослаштирилган бозорлар.
- Умумий овқатланиш шахобчалари. Ошхоналар соат 12.00дан 14.00 гача, ресторанлар эса соат 18.00 дан 21.00 гача ишлаши мумкин. Банкетлар ҳамда бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди;
- Парк ва истироҳат боғлари;
- Меҳмонхоналар;
- Спорт заллари, фитнес клуб ва тренажёр заллар (ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик тавсия этилади);
- Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;
- Нодавлат таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруҳлар ташкил этиб, машғулотлар вақтини олдиндан келишган ҳолда);
- Барча хизмат кўрсатиш объектлари, жумладан, сартарошхона ва гўзаллик салонлари.
Мазкур муассасалар, тадбиркорлик субъектлари ва мажмуалар фаолиятини йўлга қўйишда белгиланган шартларга амал қилиниши лозим. Акс ҳолда уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади ва фаолияти тўхтатилади.
Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисида 30 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.
Вилоят комиссияси йиғилишида ушбу юмшатиш чоралари жорий этилаётганини суиистеъмол қилмаслик, оммавий тадбирларга йўл қўймаслик, масофани сақлаш, ниқоб тақиш каби бирламчи қоидаларга доимий амал қилиниши зарурлиги таъкидланган.
Мавзуга оид
16:53 / 22.11.2024
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024