Жамият | 11:00 / 12.08.2020
5593
6 дақиқада ўқилади

Ekopen тугамас ремонт ҳақида сериал ишлади ва махсус акция бошлади

Ekopen уйларни таъмирлаш пайтидаги маиший муаммолар акс этувчи «Тугамас ремонт» ситкомини тақдим қилди ҳамда харидорлар учун қимматбаҳо совринлар тақдим этувчи ва ҳар ҳафта ўйналадиган танлов бошлади.

Коронавирус пандемияси Ўзбекистоннинг барча аҳолиси ҳаётига сезиларли даражада ўзгаришлар олиб кирди. Кўплаб компаниялар, шу жумладан эшик-ром профиллари ишлаб чиқарувчилар ҳам янгича шароитга мослашишга мажбур бўлмоқдалар. Чунки мураккаб вазиятга қарамай истеъмолчилар яшаш шароитларини яхшилашлари, таъмирлаш ишларини амалга оширишлари ва уйлар қуришлари керак. Бундай пайтда узоқ йиллар илиқлик ва шинамликни сақловчи сифатли ромларсиз бўларканми?

Ўзбекистонда эшик ва ром конструкциялар учун ПВХ-профиллар ишлаб чиқаришда тан олинган етакчилардан бири бўлган Ekopen компанияси мижозларга нафақат сифатли маҳсулот ва сервис, балки хавфсизлик ва ишончлилик бўйича етакчи ишланмаларни таклиф этишга ҳаракат қилади.

Айни пайтда Ўзбекистон бозорида ПВХ-профиллар ишлаб чиқарувчи 20дан ортиқ компания ишламоқда. Рақобат жуда юқори бўлган бозорда ўз харидорлари қалбига етиб бориш нақадар қийинлигини англаб етган Ekopen компанияси турли акцияларни мунтазам уюштириб туради ва рекламага креатив ёндошади.

Июль ойида Ekopen яна бир ностандарт рекламага қўл урди – ишлаб чиқарувчи компания бевосита ўзи қисқа метражли «Тугамас ремонт» сериалини тақдим қилди. Бу сериал кўпчилик ёш оилалар ўз турар жойларини таъмирлаб олишда қандай муаммоларга дуч келишини ҳазиломуз тарзда ифодалаб беради.

Ситкомнинг барча 10 эпизоди – 60 секундли мини-тарих бўлиб, кўпинча битмас-туганмас туйиладиган таъмирлаш ишларининг барча «оғриқ»ларини очиб беради.

Яқинда уйланган ёш йигит – Тошпўлат коронавирус пандемияси туфайли ремонт бу қадар чўзилиб кетишини мутлақо кутмаганди.  Қайнонасининг феъл-атворига чидаб келаётган келинчак – Мафтуна эса таъмирлаш якунланганидан сўнг ўз уйига кўчиб ўтишни орзу қилади. Ўз навбатида қайнона ремонт айнан унинг саъй-ҳаракатлари билан бўлаётгани, қайсар келин эса уни тушунмаётганига ишончи комил. Ахир, у қандай қилинса яхши бўлишини билади-да. Ишчиларга-ку гап йўқ – ишлари ҳамиша юришмайди ва уларни тўғри ишлашга мажбур қиладиган прораб келгунча ҳаммаси аъло эди.

«Тугамас ремонт» – таъмирлаш жараёнидаги ҳаётга пародия бўлиб, жуда кўпчилигимиз бундай онларни бошдан кечирганмиз. Лекин бу ердаги асосий маъно ҳамиша яхшиликка умид қилиш эканлигидир. Ҳатто буткул иложсиз вазиятдек туйилган ҳолатларда ҳам бир чора топилади. Сериалдаги қаҳрамонлар ҳаёти билан ҳар ҳафта ТВ ёки интернет орқали янги серияларда танишиш ва маза қилиб кулиш мумкин.

Ekopen уйларини таъмирлашга киришган ҳар бир оилани қўллаб-қувватлаш ниятида 1 июлдан бошлаб «Ekopen совғалар тарқатмоқда!» махсус акциясини бошлади. Энди 2020 йилнинг 30 сентябрига қадар бренд маҳсулотлари харидорлари ҳар ҳафта ўтказиладиган танлов иштирокчисига айланишлари ва Ekopen компаниясидан қимматбаҳо совғалар соҳиби бўлиб, таъмирлашлардан кейин ўз уйларини жиҳозлашлари мумкин.

Ekopen ҳар ҳафта 20 та соврин тақдим қилади. Булар: 6та электрчойнак, 6та дазмол, 2та чангюткич, 2та телевизор, кир ювиш машинаси, кондиционер, газ плитаси ва мебель тайёрлаш учун 8 млн сўмлик сертификат.

Иккита танлов бўлиб ўтди ва совринлар ўзларининг бахтли эгаларини топди. Олдинда яна 10та танлов, демак Ekopen компанияси тақдим этаётган кўплаб совринларни ютиб олиш имконияти ҳар бир эшик-ром харидорларида бор.

Қандай қилиб «Ekopen совғалар тарқатмоқда!» акциясида иштирок этиш ва совринлар ютиш мумкин:

1.  2020 йилнинг 30 сентябрига қадар Ekopen компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ПВХ-профилли эшик-ромлардан бир ёки бир нечтасини харид қилинг ва ўрнатинг.

2.  Ўрнатилган эшик ёки ромни суратга туширинг.

3.  @ekopenuzbot Telegram-ботига кириб, «Акция – Ekopen совғалар тарқатмоқда!» бўлимини топинг ва унга ўрнатилган Ekopen маҳсулоти суратини ҳамда ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни (ФИО, яшаётган ҳудуд, телефон рақами, эшик-ром ўрнатилган сана, тайёрлаб, ўрнатиб берган цех номи ва телефон рақамлари) йўлланг.

4.  Шундан сўнг Telegram орқали қайддан муваффақиятли ўтганингиз ҳақидаги хабарни олинг.

5.  Иштирокчилар рўйхати Google Docs'да акс этиб боради ва ҳар ҳафта ғолибларни аниқлаш олдидан янгиланади.

Танлов ғолиблари акциянинг қайд этилган иштирокчилари ўртасидан махсус сайт-генератор ёрдамида, тасодифий рақамларни танлаб олиш йўли билан аниқланади. Танловларни ўтказиш жадвали ва иштирок этиш шартлари бўйича мана бу ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин.

Акция ғолибларини аниқлаш жараёни видеолавҳаси ва ғолиблар рўйхати ҳар ҳафта Ekopen компаниясининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларидан эълон қилиб борилади.

Акция ҳақидаги батафсил маълумотларни қуйидаги рақамлар орқали олиш мумкин: +99871-120-12-00+99893-381-11-81

Cайт: ekopen.uz

Telegram-бот: @ekopenuzbot

Facebook: fb.com/ekopen.uz

Instagram: @ekopen_uzbekistan

Odnoklassniki: ok.ru/ekopenuzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид