Жамият | 09:00 / 13.08.2020
13034
3 дақиқада ўқилади
Реклама

«Асака» банк биноси BIM технологияси ёрдамида барпо этилмоқда

BIM технологияси ҳақида эшитганмисиз? BIM (Building Information Model) – бинонинг информацион модели бўлиб, бугунги кун талабига жавоб берувчи технология. Яъни қурилиш объектининг 3D форматдаги модели. Унинг ўзига хослиги шундаки, яхлит тарзда ишлаб чиқилган қурилиш объектининг ҳар қандай параметрларини ўзгартириш у билан боғлиқ барча нарса: чизмалар, визуализация, спецификациялаш ва ҳаттоки, тақвим жадвали автоматик равишда ўзгаришига олиб келади. Бу эса қурилиш сифатини оширади.

Тез орада «Асака» банкининг Бош биноси Тошкент шаҳрининг қоқ марказидан жой эгаллайди. Бош офис учун Toshkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида қурилаётган янги иншоот эса шундай технология ёрдамида барпо этилмоқда. 26 қаватли, кўп функцияли бизнес марказини бунёд этиш Шанхайнинг SCG (Shanghai Construction Group) қурилиш корпорациясига ишониб топширилган.

Корпорациянинг Ўзбекистондаги вакили Пан Шынцзянь шундай дейди:

- Бинони лойиҳалаш чоғида муҳандислар «Асака» банк ва умуман Ўзбекистоннинг ривожланиш тарихини синчковлик билан ўрганди. Тўпланган маълумотлар асосида энг ёрқин элементлар, маданий ўзига хослик объект дизайнида акс этиб, биринчи қават даҳлизида ўз ифодасини топади. Иншоотнинг яна бир ажралиб турувчи жиҳати эса юқори қисми олмос кўринишидаги том билан қопланишидир. Унда «Асака» банк логотипи  акс этади.

 

Таъкидлаш жоизки, SCG жаҳондаги йирик корпорацияларидан бири бўлиб, йиллик айланмаси 30 миллиард долларни ташкил этади. Дунёнинг 40 та давлатидаги 160 та объект айнан SCG қурувчилари томонидан бунёд этилган.

«Асака» банкнинг осмонўпар биноси 9 баллик зилзилага бардошли бўлиши учун нафақат арматура, балки ўта мустаҳкам панеллар, металл конструкциялар билан ҳам қопланмоқда.

Айтганча, бу йил «Асака» банк ўзининг 25 йиллигини нишонлайди. Янада муҳим янгиликлар ҳали олдинда. Чорак аср биз билан бирга бўлганингиз учун миннатдормиз!

«Асака» банк – молиявий бозорда сизнинг ишончли ҳамкорингиз!

Call-марказ: 1152

Веб-сайт: www.asakabank.uz

Telegram: t.me/bank_asaka

Facebook: fb.com/bankasaka

Instagram: @asaka_bank

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид