Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда маст ҳайдовчи икки нафар боланинг умрига зомин бўлди
ЙТҲ юзасидан Амударё тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 13 август куни соат 14:45ларда, Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-181 автомобиль йўлининг 2-километрида ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Ш.Қ. “Нексия-2” русумли транспорт воситасини маст ҳолда, юқори тезликда бошқариб кетаётган бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, у ушбу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган велосипед ҳайдовчисини уриб юборган.
Натижада, велосипедчи, 2009 йилда туғилган Р.Г. ва велосипед йўловчиси, 2010 йилда туғилган Ш.Н. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Амударё тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан мастлик ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, тезлик меъёрларига амал қилишларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
11:59 / 24.03.2025
«Толибон»нинг ҳам Амударёдан сув олишга ҳаққи бор – сув хўжалиги вазири
21:24 / 19.03.2025
Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги оролчаларда қамишзорларни режали тартибда ёқиш бошланди
16:38 / 06.12.2024
Марказий Осиё мамлакатлари вегетация мавсуми учун сувни тақсимлаб олди
22:45 / 02.11.2024