Жамият | 12:12 / 15.08.2020
13279
1 дақиқада ўқилади
Сурхондарёда юк машинасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот берилди
Ҳодиса оқибатида юк автомобилининг салон қисми ва иккита олд шиналари ёнғиндан зарарланган.
2020 йил 14 август куни соат 12:59ларда Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани М-41 йўлининг 1515-км.да ҳаракатланиб кетаётган, МЧЖга қарашли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган оқ рангли HOWO А-7 русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ёнғин жойига Шўрчи тумани ФВ бўлимининг 22-ЁҚҚдан 2 та ёнғин ўчириш жанговар экипажи соат 13:05да етиб бориб, соат 13:12да уни ўчирган.
Ҳодиса оқибатида юк автомобилининг салон қисми ва иккита олд шиналари ёнғиндан зарарланган. Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида юк автомобилининг тиркамаси ёнғиндан сақланиб қолинган, дейилади маълумотда.