Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда коронавирусни сўлак намунаси бўйича аниқлаш усули ишлаб чиқилди

Фото: TASS / EPA
АҚШ ҳукумати сўлак намунаси бўйича коронавирусни аниқловчи янги тестни қўллашга рухсат берди. Бунда бурун-ҳалқумдан суртма олиш талаб этилмайди.
Янги тест SalivaDirect деб номланиб, Йел университети олимлари томонидан ишлаб чиқилган. Таҳлилни ўтказиш учун махсус воситалар талаб этилмайди, сўлакни исталган махсус идишга йиғиш ва тест жавобини АҚШдаги кўплаб лабораторияларда билиш мумкин. CNN телеканали маълумотларига кўра, таҳлил жавобини 3 соатдан камроқ вақтда олиш мумкин. SalivaDirect тести нархи лабораторияларда 10 долларга яқинни ташкил қилиши мумкин, бу АҚШдаги бошқа мавжуд тестлардан анча арзонроқдир.
АҚШ соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазири ёрдамчиси Бретт Жируарнинг таъкидлашича, бу яна битта новаторлик ечими бўлиб, у коронавирусга тестни ўтказиш учун ресурсларга эҳтиёжни камайтиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, бундай усул таҳлилни ўтказаётган мутахассисларнинг инфекцияга чалиниши хавфини камайтиради.
Мавзуга оид

11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда

09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти

22:46 / 27.05.2025
Трамп АҚШ олийгоҳларига чет эллик барча талабалар қабулини тўхтатади

21:38 / 27.05.2025