Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия Беларусдаги сайлов натижаларини тан олмади
Буюк Британия Беларусдаги президент сайлови натижаларини тан олмайди. Бу ҳақда Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб маълум қилди.
У сайловлар адолатсиз ўтказилишига сабаб бўлган барча камчиликлар бўйича зудлик билан ЕХҲТ томонидан мустақил текширув ўтказилишини талаб қилди.
Унинг сўзларига кўра, Буюк Британия ўз ҳамкорлари билан биргаликда айбдорларга қарши санкциялар киритади ва Беларусь ҳукуматининг жавобгарликка тортилишига эришади.
14 август куни Евроиттифоқ сайлов натижаларига қўшилмаслигини ҳамда Беларусдаги зўравонликлар ва сохталаштиришлар айбдорларига қарши санкциялар тайёрланаётганини маълум қилганди.
Президент Александр Лукашенконинг сайловдаги асосий рақобатчиси Светлана Тихановская 17 август куни мамлакат фуқароларига видеомурожаат йўллаб, янги сайловларга тайёргарлик кўрилгунига қадар миллат етакчиси бўлишга тайёрлигини эълон қилди.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025