Жаҳон | 22:16 / 18.08.2020
21089
1 дақиқада ўқилади

Мутахассис коронавирусга қачон қайта чалиниш мумкинлигини маълум қилди 

Коронавирусни бошдан ўтказган одам унга 2-3 ойдан кейин яна чалиниши мумкин. Бу ҳақда россиялик иммунолог шифокор Николай Крючков маълум қилди. 

Фото: AP

Мутахассиснинг таъкидлашича, ҳаммаси организмда коронавирусга қарши антитаналар қанча вақт юқори даражада қолишига боғлиқ. Мисол учун, коронавирусга чалинган баъзи одамларда антитаналар миқдори улар соғайиб кетгандан кейин тезда камайиши мумкин.

“2-3 ой ўтгач, антитаналар даражаси жуда оз миқдорда бўлади. Ҳозирча бу нима билан боғлангани номаълум, чунки кўп одамларда антитаналар анча узоқ вақт сақланади”, деб таъкидлаб ўтган Крючков.

Мутахассиснинг таъкидлашича, бирор ҳудудда коронавирусдан касалланганлар улуши кўп бўлса, унда вирусга чалиниш эҳтимоли ошади.

Аввалроқ россиялик яна бир олим Анатолий Альштейн коронавируснинг иккинчи тўлқини агар унга грипп қўшилмаса, анча енгил ўтишини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, ҳозирда коронавирусга қарши иммунитет шаклланган одамлар қатлами мавжуд. Шунингдек, вирус ўзгариб, тобора зарарсиз кўринишга келмоқда.

Мавзуга оид