Ўзбекистон | 16:07 / 19.08.2020
84223
1 дақиқада ўқилади

Бекобод тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари қўлга олинди

Тошкент вилояти Бекобод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари қўлга олинди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида туман ички ишлар бўлими раҳбари ўринбосари 5000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида ушланган.

Манба маълумотига кўра, ИИБ бошлиғи қидирувдаги иш бўйича қидирувдаги шахсга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартиришни айтиб, 5000 доллар олмоқчи бўлган.

Айни дамда туман ИИБ бошлиғи ўринбосари иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилади.

Мавзуга оид