Жаҳон | 22:23 / 19.08.2020
13414
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко бош вазир ва ҳукумат аъзоларини тайинлади

Беларусь ҳукумати 3 июнь куни истеъфога чиқарилганди.

Фото: Reuters

Александр Лукашенко Беларусь янги ҳукумати таркибини тасдиқлади.

Мамлакат президенти Роман Головченкони ҳукумат раиси сифатида қолдирди. Бунда унинг номзодига парламент қуйи палатаси розилик бериши керак.

Ҳукуматда ички ишлар вазири Юрий Караев, соғлиқни сақлаш вазири Владимир Караник ва ахборот вазирлиги раҳбари Игорь Луцкийлар ўз лавозимларини сақлаб қолишди.

Беларусь ҳукумати 3 июнь куни истеъфога чиқарилганди. Лукашенко буни президент сайлови билан боғлиқ эканини айтди. Янги бош вазир сифатида Давлат ҳарбий-саноат қўмитаси раиси Роман Головченко тайинланганди.

17 август куни Беларусь ҳукумати президент сайловининг ғолиби деб расман эълон қилинган Александр Лукашенко олдида ваколатини топширди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид