Спорт | 12:36 / 19.08.2020
6648
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон - Эрон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бошқа санага кўчирилди

Фото : KUN.UZ

ФИФАнинг 2020 йил 18 август куни ЎФАга юборган расмий хатига мувофиқ,  жорий йилнинг сентябр ойидаги ФИФА кунлари 2022 йил январ ойигача қолдирилди.  Бу ҳақда ЎФА хабар бермоқда

«Шу сабабли Эрон футбол федерациясининг илтимосига биноан,  Ўзбекистон - Эрон ўртоқлик учрашуви 7 сентябрдан 7 октябр санасига кўчирилди. 

Бироқ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сентябр ойидаги ўқув-машғулот йиғини режалаштирилганидек ўтказилади. 

Тожикистон футбол федерацияси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон - Тожикистон ўртоқлик ўйини аввалдан режа қилинганидек,  3 сентябр куни Тошкентда бўлиб ўтади»,  - дейилади хабарда. 

Мавзуга оид