Жаҳон | 00:07 / 20.08.2020
4659
1 дақиқада ўқилади

Африка иттифоқи Малининг ташкилотдаги аъзолигини тўхтатди

Африка иттифоқи малилик ҳарбийлар томонидан кўтарилган исёнга жавобан Малининг ташкилотдаги аъзолигини тўхтатди. Бу ҳақда Африка иттифоқининг тинчлик ва хавфсизлик масалалари бўйича кенгаши маълум қилган.

Малининг иттифоқдаги аъзолиги мамлакатда конституциявий тартиб тикланмагунча тўхтатиб турилади.

Бундан ташқари, Африка иттифоқи ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинган президент Иброҳим Бубакар Кейтани, бош вазир ва ҳукуматнинг бошқа аъзолари озод қилинишини талаб қилган.

18 август Мали пойтахти Бамако яқинидаги ҳарбий базада ҳарбийлар исён кўтарган. Ҳарбийлар бош штабни эгаллаб олган, мамлакат раҳбариятини, жумладан президентни ҳибсга олган ва халқни қутқариш миллий қўмитасини шакллантирган. Кейта ҳарбийлар босими остида истеъфога чиқишини ҳамда ҳукумат ва парламент тарқатилишини эълон қилган. 

Исён мамлакатда сиёсий, иқтисодиёт ва ижтимоий инқироз ҳукм сураётгани ортида ўтган.

Мавзуга оид