Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» рўйхатлари ҳам тузилади
Ишсиз ёшлар учун алоҳида, ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида рўйхатлар шакллантирилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 20 август куни тадбиркорликни ҳудудлардаги қўшимча имкониятлар ҳисобига ривожлантириш масаласида йиғилиш ўтказди. Унда ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ҳақида ҳам сўз борди.
Бош вазир ўринбосарига уларни талаб юқори бўлган касблар ва тадбиркорликка ўқитиш, шу асосда бизнесини йўлга қўйишда молиявий қўллаб-қувватлаш тартибини жорий этиш вазифаси юклатилди.
«Бу ишларни тизимли амалга ошириш мақсадида, мамлакатимизда жорий этилган «темир дафтар»лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида («Ёшлар дафтари»), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида («Аёллар дафтари») рўйхатлар шакллантириб, ҳар бири билан янги тизим, янгича тартибда манзилли ишлаш муҳимлиги таъкидланди», – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Олтин дафтар» реестри ҳам шакллантирилиши, унга хориждаги салоҳиятли ватандошлар – потенциал инвесторлар, нуфузли университетлар профессорлари ва халқаро ташкилотларда ишловчи ўзбекистонликлар киритилиши маълум бўлганди.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025