Ўзбекистон | 15:19 / 20.08.2020
4042
1 дақиқада ўқилади

ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди

Мунир Мамедзода ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари лавозимида иш фаолиятини бошлади.

Фото: UNICEF

Сўнгги уч йил давомида у ЮНИCЕФнинг Қирғизистондаги вакили ўринбосари сифатида ишлаган, ЮНИCЕФ дастурларини бошқариш, мазкур ташкилотдаги ҳамда БМТ тизимидаги тармоқлараро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бўйича масъул бўлиб, дастурларни бошқариш гуруҳининг раиси вазифасини бажарган. 

Ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабарига кўра, у ЮНИCЕФнинг Озарбойжон, Молдова, Непалдаги ваколатхоналарида, шунингдек Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий ваколатхонасида ишлаган.

ЮНИCЕФдаги меҳнат фаолиятидан аввал Мунир Мамедзода турли соҳаларда бир қатор лавозимларда, хусусан ёшлар масалалари бўйича йирик нодавлат ташкилотининг ижрочи директори, Озарбойжонда Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман идорасининг халқаро бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган. У инсон ҳуқуқлари, болалар ҳуқуқлари, ёшлар ва ривожланиш соҳаларида 20 йиллик раҳбарлик тажрибасига эга.

Мунир Мамедзода МДОУни иқтисодиёт мутахассислиги бўйича тамомлаган. У Швейцариянинг Фрибург университетида таълим олиб, болалар ҳуқуқлари соҳасидаги илғор дастур бўйича магистр даражасига эга бўлган.

Мавзуга оид