Ўзбекистон | 23:57 / 21.08.2020
67733
3 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони кескин камайди

Ўзбекистонда 21 август куни 381та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 38 мингдан ошди. Бугун шунингдек, 547 бемор тузалди, 6 бемор вафот этди.

«Шу йилнинг 21 август куни мамлакатимизда 381 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун республиканинг 6 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида янги ҳолатлар аниқланди ва жами ҳолатлар сони 38 минг 74тага етди. 

Қайд этиш керакки, кунлик ҳолатлар сони қаторасига олти кун давомида 600дан паст бўлиб келаётганди ва бугун сўнгги бир ойдан ошиқ вақт ичида илк марта кунлик ўсиш 400дан паст бўлди.

Янги ҳолатлар (+381)

  • Тошкент шаҳрида 227 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 127 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 13 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 8 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 3 ҳолат;
  • Навоий вилоятида 3 ҳолат.

Тузалганлар (+547)
Бугун республиканинг 9 ҳудудида 547 бемор соғайиб, шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 33 минг 989 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳрида 382 нафар;
  • Тошкент вилоятида 123 нафар;
  • Бухоро вилоятида 12 нафар;
  • Хоразм вилоятида 7 нафар;
  • Андижон вилоятида 6 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 6 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 5 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 3 нафар;
  • Наманган вилоятида 3 нафар. 

Ўлим ҳолатлари (+6)
Бугун Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди ва шу вақтгача расмий статистикада қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 260тага етди.

  • Шайхонтоҳур туманида яшаган 49 ёшли Х.А. (эркак);
  • Шайхонтоҳур туманида яшаган 44 ёшли Р.А. (эркак);
  • Яшнобод туманида яшаган 74 ёшли О.С. (эркак);
  • Учтепа туманида яшаган 59 ёшли Г.М. (аёл);
  • Чилонзор туманида яшаган 69 ёшли Р.М. (аёл);
  • Зангиота туманида яшаган 47 ёшли Р.Ю. (эркак) вафот этди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 825 нафар бемор даволанмоқда, шундан 277 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид